«Реал» Бенземани бошқа ҳужумчига айирбошлаш ниятида
Nov. 7, 2018, 5:11 p.m. 8450

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди ҳамон «Реал» диққат марказида бўлиб турибди, деб ёзади Don Balon.

Нашр маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» трансфер бозорида жамоага келиши билан гол ура бошлайдиган тўпурар футболчи изламоқда. Шу талабга жавоб бериши тахмин қилинаётган Икардининг эвазига «Реал» ҳужумчи Карим Бенземани таклиф қилмоқчи.

Шу тариқа, қишда икки клуб ўзаро ҳужумчиларини алмашиш эҳтимоли бор. Бунда қайси клубнинг компенсация тўлаши ҳозирча маълум эмас.

Аввалроқ аргентиналик ҳужумчининг ўзи ҳам Мадридга кетиш истагида экани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Икарди ушбу мавсум жамоанинг барча мусобақалардаги 12 ўйинида майдонга тушиб, 9+2 маҳсулдорлик кўрсаткичига эришган. Бензема ҳисобида эса мавсумнинг 16 ўйинида қайд этилган 7 та гол ва 1 та самарали узатма бор.