Рамос Карвахалнинг интервьюсидан дарғазаб бўлди
Nov. 7, 2018, 8:24 p.m. 15854

«Реал» сардори Серхио Рамос жамоадоши Даниэль Карвахалнинг ўзи ҳақида айтган сўзларидан норози бўлди.

Аввалроқ, Карвахаль Рамосни танқид қилган эди.

«У ҳар доим ёрқин ранглардаги либосга бурканган, татуировкага кўмилган футболчига ўхшатилади. Бу унинг одатдаги кўриниши, аммо бу баъзи футболчилар ва спортчиларга ёқмайди», – деди Карвахаль.

OkDiario журналисти Эдуардо Инда сўзларига кўра, бу гаплар «Реал» футболчиларига, хусусан Рамосга ёқмаган.

«Карвахаль жамоадан норози экани кўриниб турибди ва бу Рамосга ёқмаган. Сардорнинг бу гаплардан кайфияти тушиб кетган», – деб Инда сўзларини келтирмоқда Tribalfootball.