Погбанинг Туринга қайтиши ва Соларининг ЕЧЛдаги дебюти. Асосий интригалар
Nov. 7, 2018, 6:39 p.m. 5855

Чоршанба оқшомида Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида яна 4 гуруҳда 8 учрашув бўлиб ўтади. «Трибуна» кун учрашувлари анонсини келтиради.

Икки ҳафта ўтиб яна ўша рақиблар ўзаро учрашмоқда. Бу турда ўтган турда мағлубият аламини тотиб кўрганлар реванш олиш имконига эга бўлишади. 

Баҳорда кимлар ўйнайди?

Фото AFP

H гуруҳи
«Ювентус» – «Манчестер Юнайтед»
7 ноябрь. Турин. «Ювентус» стадиони. Тошкент вақти билан 8 ноябрь куни соат 01.00 (Матч ТВ).
Йўқотишлар: Бернардески, Эмре Жан (иккиси – жароҳатда) – Валенсия, Феллайни (иккиси – жароҳатда)
Ҳакам: Хацеган (Руминия)

Икки ҳафта олдин Манчестерда Криштиану Роналдуни қандай кутишган бўлса («Олд Траффорд»даги ўйинда «Ювентус» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди), бу сафар Туринда Поль Погбани шундай кутишмоқда. «Қизил иблислар» академиясида таҳсил олган франциялик футболчи катта футболдаги илк даврларни Туринда ўтказган, у 4 йил давомида оқ-қора футболкани кийган. 2015 йилда эса у рекорд миқдордаги маблағ эвазига «МЮ»га қайтган. У ўшандан буён илк марта яна ўз уйи бўлган стадионга чиқади.

Бу икки жамоанинг Туриндаги охирги учрашуви 2003 йилнинг февралида ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида кечган ва ўша ўйин меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган (3:0). Бу сафарги ўйинда Манчестер жамоаси ғалаба қозониш орқали фақат гуруҳдаги иккинчи ўринни мустаҳкамлаши мумкин, аммо бу ғалабага эришишнинг ўзи бўлмайди. «Ювентус» бу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади - 13 ғалаба ва 1 дуранг. «Ювентус» бугун бу серияни давом эттириб, плей-офф масаласини ҳал қилиши мумкин бўлади.

«Валенсия» – «Янг Бойз»
7 ноябрь. Валенсия. «Месталья» стадиони. 22.55 (Матч Футбол 1).
Йўқотишлар: Парехо, Пиччини, Черишев (барчаси – сўроқ остида) – Лотомба (жароҳат), Вютрих (сўроқ остида)
Ҳакам: Ковач (Руминия)

«Валенсия» учун швейцарияликларга қарши ўйин ЕЧЛнинг жорий мавсумида илк ғалабани қўлга киритиб, «МЮ»дан иккинчи ўринни тортиб олиш учун яхши имконият. Бу ўйиндаги ғалаба жамоада гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолади. Камида баҳорги ўйинларда қатнашиш имкониятини (ҳеч бўлмаганда Европа Лигаси йўлланмаси) кафолатлайди. «Кўршапалаклар» ҳозирда Испания чемпионатида 15-ўринда боришмоқда ва жамоага халқаро майдонлардаги ғалабалар сув ва ҳаводек зарур.

«Бургутлар» қайтадими?
E гуруҳи
«Бенфика» – «Аякс»
7 ноябрь. Лиссабон. «Да Луш» стадиони. Тошкент вақти билан 8 ноябрь куни соат 01.00 (Матч Арена).
Йўқотишлар: Эбуэхи (жароҳат), Кровинович, Лемма, Сеферович (барчаси – сўроқ остида) – Банде, Фелтман (иккиси – жароҳатда)
Ҳакам: Рокки (Италия)

Мавсум бошланишидан олдин ҳеч ким «Аякс»ни E гуруҳида асосий фаворит сифатида кўрмаётганди. Аммо 3 турдан кейин амстердамликлар жамоаси «Бавария» билан бир хилда - 7 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбати яхшилиги эвазига биринчи ўринда жойлашган. Лиссабондаги ўйинда муваффақият давом этса, плей-офф босқичи ҳал бўлиши мумкин. Бу ўйинда мағлуб бўлмаса, жамоа барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 9та ўйинга етказиши мумкин бўлади.

«Бургутлар» учун эса («Бенфика»нинг лақаби) ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Лиссабонликлар ўтган турда сафарда «Аякс»га охирги дақиқада ўтказилган гол туфайли мағлуб бўлганди (0:1). Шундан кейин жамоа Португалия чемпионатида қаторасига икки ўйинда ютқазди ва турнир жадвалида бешинчи ўринга тушиб кетди. Кеч бўлмасидан қайтиш вақти келган.

«Бавария» – АЕК
7 ноябрь. Мюнхен. «Алльянц Арена» стадиони. Тошкент вақти билан 8 ноябрь куни соат 01.00 (Матч Игра).
Йўқотишлар: Коман, Толиссо (иккиси – жароҳатда), Тиагу Алькантара (сўроқ остида) – Элдер Лопеш (жароҳат)
Ҳакам: Юг (Словения)

«Бавария»ни шу ҳафта охирида Германия чемпионати доирасида жуда қийин баҳс кутиб турибди. Жамоа бундеслига пешқадами, жорий мавсумда ички чемпионатда мағлубиятсиз бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўйнайди. Айни вақтда мюнхенликлар принципиал рақибидан 4 очко ортда қолиб кетган. Шу туфайли муҳим баҳсга яхши тайёргарлик кўриш учун АЭКка қарши ўйинда кучлар тежалиши мумкин. Лекин немислар гранди греклар клубини ярим кучи билан ҳам енгиш салоҳиятига эгадир. АЭК бу турда муддатидан олдин турнирни тарк этиши кутилмоқда - жамоа ҳали бирорта очкога эга эмас.

Винисиус стартга чиқадими?

Фото REUTERS

G гуруҳи
«Виктория» Плзень – «Реал»
7 ноябрь. Пльзень. «Дусан Арена» стадиони. Тошкент вақти билан 8 ноябрь куни соат 01.00 (Матч Футбол 1).
Йўқотишлар: Коваржик, Коларж, Крменчик (барчаси – жароҳатда) – Варан, Карвахаль, Марсело (барчаси – жароҳатда), Диас (сўроқ остида)
Ҳакам: Айтекин (Германия)

18 ёшли бразилиялик Винисиус Жуниор Испанияда Мадрид ренессанси ижодкори сифатида аталмоқда. 45 миллион евролик бу ҳужумчини Хулен Лопетеги асосий таркибда ўйнатмаганди. У Мадрид жамоаси ўринбосарлари сафида, Сантяго Солари қўли остида 5 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди. Солари асосий жамоага ўтказилгач, мураббий ёш иқтидорга ишонч билдирди. Футболчи аргентиналик мутахассиснинг ишончини оқлади - Кубок учрашувида «Мелилья»га қарши баҳсда асосий ишларни бажарди ҳамда икки голга узатма берди. Шундан кейин, Испания чемпионати доирасида «Вальядолид»га қарши ўйинда ҳам майдонга тушган футболчи ғалаба голини урди. «Реал» мухлислари энди у Чехиядаги ўйинда ҳам Бэйлнинг ўрнига бошланғич таркибдан жой олишини исташмоқда. Солари уларни эшитармикин?

ЦСКА – «Рома»
7 ноябрь. Москва. «Лужники» стадиони. 22.55 (Матч ТВ).
Йўқотишлар: Бистрович, Васин, Кучаев, Макаров, Эрнандес (барчаси – жароҳатда) – Де Росси, Перотти (иккиси – жароҳатда), Карсдорп, Лук.Пеллегрини (иккиси – сўроқ остида)
Ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

«Реал»ни енгган ЦСКА «Виктория» билан дуранг ўйнагач, 4 очко билан учинчи ўринда жойлашган. «Реал» ва «Рома»да эса 6тадан очко бор. Виктор Гончаренко жамоаси «Рома» ва «Реал»дан очко ололмаса, ЕЧЛ плей-оффида ўйнашни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади, «Виктория»ни енгган тақдирда ҳам жамоа фақат баҳорда Европа Лигасида иштирокини давом эттириши мумкин бўлади. 

ЦСКА бугун римликларни енгса ва шу ойда, 5-турда «Виктория» устидан Москвада ғалаба қозонса, 12 декабрь куни Мадридда «Реал»га қарши ўйинда очко учун майдонга тушади. Агар мақсадга эришилса, жамоа ЕЧЛ нимчорак финалига йўл олиши мумкин. Лекин буларнинг барчаси мураккаб вазифалар ва ҳозирги ЦСКАнинг имкониятлари даражасида эмас.

F гуруҳи
«Манчестер Сити» – «Шахтёр»
7 ноябрь. Манчестер. «Этиҳад». Тошкент вақти билан 8 ноябрь куни соат 01.00 (Матч Футбол 2).
Йўқотишлар: Браво, Де Брюйне (иккиси – жароҳатда) Гундўған, Отаменди (иккиси – сўроқ остида) – Марлос, Ордец (иккиси – жароҳатда) Малишев, Фернанду (иккиси – сўроқ остида)
Ҳакам: Кошшои (Венгрия)

«Лион» – «Ҳоффенҳайм»
7 ноябрь. Лион. «Люмьер» стадиони. Тошкент вақти билан 8 ноябрь куни соат 01.00 (Матч Футбол 2).
Йўқотишлар: Гуири, Тете (иккиси – жароҳатда) – Амири, Пош, Рупп (барчаси – жароҳатда), Гайгер, Хубнер (иккиси – сўроқ остида)
Ҳакам: Маккели (Шотландия)

Бу гуруҳда «Манчестер Сити» клуби «Etihad» стадионида «Шахтёр Донецк» жамоасини қабул қилади. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Лион» Германиянинг «Ҳоффенҳайм» клуби билан беллашади.

Айни вақтда «шаҳарликлар» 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилишмоқда, навбатдаги 3 очко жамоанинг плей-оффга чиқиш имкониятларини кескин оширади. «Лион»да ҳам бугунги учрашувни ўз фойдасига ҳал қилиш орқали донецкликларни анча ортда қолдириб кетиш имконияти мавжуд.