Моуриньо ЕЧЛнинг бу мавсумдаги фаворитини айтди
Nov. 7, 2018, 7:52 a.m. 18280

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-тури доирасидаги «Ювентус»га қарши ўйин олдидан рақиб жамоани мусобақа фаворити деб ҳисоблашини айтди.

«Эртага бизни катта ўйин кутиб турибди. Ундан сўнг нима бўлиши ҳақда ўйламаслик мумкин эмас.

«Янг Бойз» ва «Валенсия» билан ўйинлар ким иккинчи ўринни олишини белгилаб беради. Албатта, «Ювентус»ни мағлуб этишни истаяпмиз. Топ-клубларга қарши ўйинларда энг кўп тажриба тўплаш имкони бўлади. Аммо олдимизда ҳали иккита ўйин бор ва биз ҳар бир баҳсда плей-офф учун курашамиз.

«Ювентус» - бу мавсум Чемпионлар лигасининг фаворитидир.

Учрашувлар бошидаги ўйинимиз у қадар яхши чиқмаяпти. Яхши тугатиб олсак, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Ўйин 90 дақиқа давом этади, ундан 40, 20 ёки ҳатто 10 дақиқа бўлса ҳам рақибга ташаббус бериб қўйсанг, кейин бунинг оқибатини тўғрилашга кеч бўлиши мумкин.

«Ювентус» клуби ва Аллегри билан муносабатларимиз илиқ, яхши дўстлармиз», - деб айтиб ўтган Моуриньо.

«Ювентус» - «Манчестер Юнайтед» баҳси бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. 2 ҳафта олдин Манчестерда ўтган учрашувда мезбонлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.