Мессининг «Интер» билан ўйин қайдномасига киритилмаганига изоҳ берилди
Nov. 7, 2018, 9:43 a.m. 6108

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Интер»га қарши баҳсдан сўнг (1:1) жароҳатидан тикланиш босқичини ўтаётган ҳужумчи Лионель Мессининг таркибга киритилмаганига изоҳ бериб ўтди.

«Гуруҳдан чиқиш масаласини иккита тур олдин ҳал қилганимиздан жуда мамнунман. Месси? Таваккал қилишни истамадик. Машғулотлар – бошқа масала, унда йигитлар бир-бирини эҳтиёт қилган ҳолда ҳаракат қилишади. Бизни қандай баҳс кутаётганини билгандик. Бундай учрашувларда назоратга олиб бўлмайдиган агрессив ҳаракатлар кўп кузатилади.

Лео билан ҳаммасини муҳокама қилиб олдик, ахир бу машғулот эмасди», - деган Вальверденинг сўзларини келтириб ўтди Marca.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дуранг натижадан сўнг каталонияликлар ЕЧЛ нимчорак финалига йўлланмани нақд қилишди.