Мендеш Мбаппенинг трансферидан миллионлаб евро маблағ ишлаб олган, лекин у Килианнинг агенти эмас
Nov. 7, 2018, 4:19 p.m. 5810

Футбол оламидаги энг нуфузли агентлардан саналувчи Жорже Мендеж ўтган йили ҳужумчи Килиан Мбаппенинг «Монако»дан «ПСЖ»га ўтиши ортидан даромад олган.

Football Leaks тарқатган хабарга кўра, португалиялик агент ушбу трансфердан 9 миллион евро ишлаб олган. Эътиборлиси, у Мбаппенинг агенти ҳисобланмайди.

Манба Мендешнинг ушбу харидга қандай алоқаси борлигини аниқлай олмаган. Тахминларга кўра, бу эски санада имзоланган шартномалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи 2017 йил ёзида «ПСЖ» сафига келиб қўшилган эди. У дастлаб ижарага олинган, сўнг 180 миллион евролик тўлиқ трансфер амалга ошган эди.