Иньеста Лопетеги истеъфосидан бир кун ўтиб унга SMS жўнатган
Nov. 7, 2018, 9:57 a.m. 20840

Испания терма жамоаси ва «Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси Андрес Иньеста ўтган ой охирида «Реал»дан истеъфога чиқарилган Хулен Лопетеги билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.

«Лопетеги билан у Испания термасини қабул қилиб олганда танишганман. Шундан буён ўртамизда мустаҳкам муносабатлар шаклланган. Жаҳон чемпионати олдидан ўша воқеа рўй беришини ҳеч ким истамаган эди. Бироқ унинг кўрсатган ёрдами мен учун муҳим. «Реал»дан истеъфога чиқарилган куннинг эртасига унга хабарнома ёзиб жўнатдим.

Мураббийларнинг тақдирини натижалар ҳал этади. Шу боисдан буни тўғри қабул қилишимиз керак», - дея таъкидлаган Иньеста Onda Cero радиоси эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги ЖЧ-2018 олдидан Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан олинган, бунга унинг «Реал» билан битим тузиш борасида келишиб олгани сабаб бўлганди. У 29 октябрь куни «қаймоқранглилар» устозлигидан кетди.