«Бавария»да низо келиб чиққани маълум бўлди
Nov. 7, 2018, 11:04 p.m. 4861

«Бавария»нинг колумбиялик яримҳимоячиси Хамес Родригес Мюнхен шаҳри клубида тўп тепишни истамаяпти.

Bild хабарига кўра, футболчи спорт директори Ҳасан Салиҳамижич билан зиддиятга борган. Бундан ташқари, унга бош мураббий Нико Ковачнинг иш услуби ёқмаяпти. Хамес машғулотлардан бирида иштирок этишдан бош тортган. Германия чемпионати ушбу мавсумида Хамес атиги 156 дақиқа ўйнаган холос.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес «Реал» клубидан 1 йилга ижарага олинган эди. Катта эҳтимол билан у мавсум якунида Мадридга қайтиб кетади.