Анчелотти: «Умрида бирон марта гол урмаган собиқ шогирдим дарвозамизга тўп киритди»
Nov. 7, 2018, 3:17 p.m. 16023

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси доирасидаги «ПСЖ»га қарши баҳс (1:1) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«ПСЖ» билан иккита дуранг – яхши натижа, чунки ҳозирги ҳолатда бизда бироз устунлик бор. Очиғи, «Ливерпуль»нинг Бельградда мағлуб бўлишини кутмаган эдик. Шунинг учун энди «Ред Стар» ҳам курашга қўшилди. Бундан ортиқроқ мувозанатлашган гуруҳ бўлмайди.

Бугун кўплаб эски дўстларимни учратдим. Менинг собиқ ўйинчиларим доим мени жазолаб юришади. Ўтган сафар Ди Мария эди, энди Бернат. У ҳаётда ҳеч қачон гол урган эмас, аммо бизнинг дарвозамизни ишғол қилди» - деган Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, кеча Неаполда кечган баҳснинг 45-дақиқасида французлар ҳимоячиси Хуан Бернат ҳисобни очган, 62-дақиқада Инсинье пенальтидан жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклаган эди. Жамоаларнинг Париждаги дастлабки ўйини 2:2 ҳисобида тугаган, унда Анхель Ди Мария ўйин сўнггида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида тўп киритиб, «Наполи»ни ғалабадан маҳрум этган эди.

Маълумот учун, Бернат «Бавария»да, Ди Мария эса «Реал»да Анчелотти қўл остида тўп сурган.