Венгер "Милан" бош мураббийи бўлишга яқин
Nov. 6, 2018, 2:25 a.m. 3369

Арсен Венгер яқин вақтлар ичида "Милан" бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда France Football хабар берди.

Манба берган маълумотга кўра, "Милан" франциялик мутахассис билан олиб бораётган музокаралари муваффақиятли якунланиш арафасида. 

Венгерни таклиф қилиш ғояси "Милан"нинг янги хўжайинлари  – АҚШнинг Elliot Management Corporation инвестицион фонди томонидан илгари сурилган. Бундан ташқари, 1 декабрь куни Венгер билан "Арсенал"да бирга ишлаган Иван Газидис "Милан" спорт директори бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли Венгер ёзда 22 йиллик фаолиятдан сўнг "Арсенал"ни тарк этган эди. 

"Милан" 11-турдан сўнг 21 очко билан А Серияда 4-поғонани эгаллаб турибди.