Суперлига. «Бунёдкор» – «Локомотив» учрашувидан фотогалерея
Nov. 6, 2018, 2:54 a.m. 1191

5 ноябрь куни «Миллий» стадионда Ўзбекистон Суперлигасининг 29-тури доирасидан ўрин олган «Бунёдкор»-«Локомотив» учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Қизиқарли ўтган футбол баҳсида ҳисобни меҳмонлар очишди — Марат Бикмаев 40-дақиқада илк голни урди. Орадан икки дақиқа ўтиб, «қалдирғочлар»нинг марказий яримҳимоячиси Азиз ҳайдаров ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Танаффусдан сўнг ўн беш дақиқа ўтар ўтмас «қалдирғочлар» Сардор Собирхўжаевнинг голи шарофати билан ҳисобда олдинга ўтиб олишди — 2:1.

Ўйиннинг асосий вақти тугалланишига 9 дақиқа қолганида Олег Зотеев ҳисобни тенглаштирувчи тўпни мезбонлар дарвозасига жойлади — 2:2.

Мазкур ўйиндан сўнг «Локомотив» ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистоннинг иккинчи клуби бўлди. «Темирйўлчилар» энг камида ОЧЛ плей-оффида ўйнайдиган бўлишди. Агар улар чемпионликни расмийлаштиришса, ОЧЛни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашади.

Ўйинни кузатиб борган «Tribuna.uz» фотомухбири ундаги энг асосий лаҳзаларни рақамли хотирага муҳрлаб қўйди.