Суперлига 30-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари белгиланди
Nov. 6, 2018, 4:29 p.m. 2507

Профессионал футбол лигаси клублар ҳамда Спорт телеканали билан келишган ҳолда 30-тур доирасидан ўрин олган беллашувларнинг бошланиш вақтини белгилади.

Жума куни бўлиб ўтадиган "Локомотив" – "Бухоро" учрашуви мезбонларнинг хавфсизлик масаласи юзасидан берган илтимосига кўра соат 17:00га белгиланди. Ўша кунги қолган 2 таўйин соат 18:00да старт олади. Шанба кунги учрашувлар эса одатдагидек бироз эртароқ бошланади.

Суперлига / 30-тур
9 ноябрь, жума

“ЛОКОМОТИВ” – “БУХОРО” 17.00
“НЕФТЧИ” – “СЎҒДИЁНА” 18.00
АГМК – “ҚЎҚОН-1912” 18.00

10 ноябрь, шанба
“ПАХТАКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 16.00
“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” 18.00
“ҚИЗИЛҚУМ” – “НАСАФ” 16.00