Россия клублари молиявий фирибгарликда гумонланмоқда
Nov. 6, 2018, 11:11 p.m. 994

Football Leaks ресурси Россия клублари томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш ҳолатларини эълон қилди.

Хабарга кўра, «Зенит», «Динамо Москва» ва «Локомотив» молиявий қаллоблик қилган. Уларнинг ҳомийлик шартномаларидаги маълумотлар қалбакилаштирилган, хусусан, даромадлар сунъий равишда ошириб кўрсатилган.

Football Leaks қайд қилишича, УЕФА бу қоидабузарликлардан хабардор бўлган, аммо ЖЧ-2018 арафасида Россия билан муносабатларни ёмонлаштирмаслик учун ҳеч қандай чора кўрмаган.

Аввалроқ, Football Leaks ФИФА президенти Жанни Инфантинони «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларига молиявий фэйр-плей қоидаларини айланиб ўтиш учун ноқонуний ёрдам берганликда айблаган эди.