«Реал» нега Мартинесни бош мураббий қилмагани маълум бўлди
Nov. 6, 2018, 6:16 p.m. 5652

Бельгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес «Реал» бош мураббийи бўлишга асосий номзод эди.

Sport.es хабарига кўра, мадридликлар уни тайинлашга тайёр эдилар. Аммо 2015 йилда Мартинес Guanyarem ҳарактини қўллаб-қувватлагани маълум бўлди. Бу ҳаракат доирасида каталониялик спортчилар ҳудуднинг мустақиллигини ёқлаб чиқдилар. 

2015 йил сентябрь ойида Мартинес Каталония олимпия қўмитасини ҳам қўллаб-қувватлаган эди. Ўз вақтида бу ҳаракатни «Барселона»га алоқадор бўлган Хосеп Гвардиола, Хави ва Жерар Пике ҳам ёқлаб чиқишган эди.