«Реал» Марсело ўрнига бошқа футболчини кўзламоқда
Nov. 6, 2018, 10:17 a.m. 6343

«Вильярреал»нинг 22 ёшли ҳимоячиси Альфонсо Педраса «Реал» клубининг қизиқиш доирасига киритилган.

Marca хабарига кўра, мадридликлар Марсело ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчини изламоқдалар ва Педраса бунга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Испаниялик футболчи қанот яримҳимоячиси бўлса-да, сўнгги пайтларда чап қанот ҳимоясида кўпроқ ўйнаяпти. Унинг трансфер нархи 5 миллион еврога тенг.