«Реал» аргентиналик иқтидор учун курашда «Барселона»ни ортда қолдирди
Nov. 6, 2018, 10:20 p.m. 8100

«Реал» клуби «Ривер Плейт» яримҳимоячиси Эсекиэль Паласиос трансферини келишиб олди.

Goal хабарига кўра, 20 ёшли аргентиналик билан 5 йиллик шартнома имзоланади. Унинг трансфери учун 15 миллион евро тўланади.

Қайд қилинишича, Паласиос учун «Атлетико» ва «Барселона» клублари ҳам даъвогарлик қилган эди.

Жорий мавсумда Паласиос Аргентина чемпионатида 8та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.