Расман. Аршавин "Қайрат"ни тарк этади
Nov. 6, 2018, 1:58 a.m. 1940

Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби Андрей Аршавин билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

37 ёшли футболчи 11 ноябрь куни Олмаотдаги "Марказий" стадионида Қозоғистон премьер лигаси 33-тури доирасида Қарағанданинг "Шахтёр" клубига қарши хайрлашув ўйинини ўтказади. 

Аршавин "Қайрат" таркибида 2016 йилнинг мартидан буён тўп суриб келаётган эди. У клуб сафида барча мусобақаларни ҳисобга олганда 107 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 37 та голли узатма муаллифи бўлган. Россиялик футболчи икки бор Қозоғистон чемпионати кумуш медалини, шунингдек, Кубок ҳамда Суперкубокни қўлга киритган.