«ПСЖ» ўз устидан яна иш очган УЕФАга нисбатан судга даъво аризаси киритди
Nov. 6, 2018, 8:19 a.m. 1394

«ПСЖ» УЕФА томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда гумонлаб очилган иш юзасидан Спорт Арбитраж Судига (CAS) апелляция берди. БУ ҳақда ESPN маълум қилган.

Сентябр ойида Клубларни молиявий назорат қилиш органи (CFCB) ёзда 50 миллион евро қийматда ўйинчи сотиш талаби бажарилганига қарамай, Париж клубига нисбатан яна иш очган эди.

Ҳозирда УЕФА ушбу масалани ёпиқ тарзда кўриб чиқмоқда. Ташкилот мутасаддилари клубнинг 2015-2017 йиллар давомида Қатар компаниялари билан тузган ҳомийлик шартномаларини тафтишдан ўтказишмоқда.