Неймарнинг қўлқопини ечиб олган рақиб жазоланди (видео)
Nov. 6, 2018, 9:33 a.m. 6058

Франция чемпионатининг 12-туридан жой олган «ПСЖ» - «Лилль» баҳсида ўзига хос вазият юз берган.

Ўйиннинг 56-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Зеки Челик парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг қўлқопини ечиб олгани учун сариқ карточка олган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:1 ҳисобида амалдаги чемпионнинг фойдасига ҳал бўлган, ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймар ўз ҳисобларига навбатдаги голларни ёзиб қўйишганди.