«Монако» клуби хўжайини ҳибсга олинди
Nov. 6, 2018, 10:59 p.m. 4575

«Монако» клубининг россиялик эгаси Димитрий Риболовлев 6 ноябрь куни эрталаб полиция томонидан ҳибс қилинди.

L'Equipe хабарига кўра, тадбиркор унга нисбатан очилган коррупция жиноят иши бўйича қамоққа олинган. Унинг уйида полиция томонидан тинтув ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Димитрий Риболовлев 2011 йил декабрь ойида «Монако» клуби акцияларининг назорат пакетини сотиб олган эди. Унинг раҳбарлигида жамоа 2016/17 мавсумида Франция чемпиони бўлган.