Модрич «Ювентус»га ўтиши мумкин
Nov. 6, 2018, 10:24 a.m. 6669

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич «Ювентус» клубининг қизиқиш доирасига киритилган. 

Don Balon хабарига кўра, туринликлар 33 ёшли хорватиялик жамоа яримҳимоясини кучайтириб, Криштиану Роналду билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилишига ишонишмоқда. Ҳар иккаласи ҳам аввал «Реал» шарафини биргаликда муваффақиятли ҳимоя қилишган эди.

Айни пайтда, Модрич МЛС ва АПЛ клубларидан ҳам таклиф олган. Ёзда уни «Интер»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Модрич «Реал»да қолишни маъқул кўрди.