Ковачнинг «Бавария»даги тақдири кейинги турда ҳал бўлади
Nov. 6, 2018, 9:25 p.m. 1150

«Бавария» бош мураббийи Нико Ковачга истеъфо хавф солмоқда.

Bild хабарига кўра, агар мюнхенликлар Бундеслига навбатдаги турида «Боруссия» Д клубига ютқазса, хорватиялик мутахассис истеъфога чиқариб юборилади. Ўйин 10 ноябрь куни ўтказилади.

Германия чемпионатининг 10 туридан сўнг, «Бавария» пешқадам «Боруссия» Д клубидан 4 очко ортда қолиб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.