Кокорин ва Мамаев ҳибсда ҳам футболни унутишмаган
Nov. 6, 2018, 9:14 p.m. 3358

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев тергов изоляторида жисмоний ҳолатини маромида сақлашга ҳаракат қилишмоқда.

Бу ҳақда Москва шаҳрининг Жамоатчилик кузатуви комиссияси раиси Иван Мельников хабар берди.

«Кокорин ва Мамаевда ҳафтасига 5 кун залда машқ қилиш имконияти бор. Бу тўғри деб ҳисоблайман, чунки улар - профессионал спортчилар, жисмоний ҳолатини маромида ушлаб туриш - улар учун муҳим. Спорт – уларнинг касби ҳисобланади, агар ўйинчилар жисмоний ҳолатини пасайтирса, касбидан ажралади.

Пенитенциар тизим инсонни тарбиялашга қаратилган, унга зарар етказишга эмас. Шу туфайли, Кокорин ва Мамаевнинг машқ қилиши - муҳим», - деди Мельников.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи безорилик жиноятини содир қилганликда гумонланиб, 8 декабрга қадар ҳибсга олинган.