Испания Суперкубоги яна хорижда ўтказилади
Nov. 6, 2018, 9:50 p.m. 1351

2019 йилдаги Испания Суперкубоги баҳси яна хорижда ўтказилиши мумкин.

Cope хабарига кўра, Испания қироллиги футбол федерацияси учта мамлакатдан таклиф олган – АҚШ, Хитой ва Қатар. 

Бундан ташақари, Ла Лига ҳамкори Relevent Sport компанияси 5 йиллик шартнома таклиф қилиб, федерация президенти Луис Рубиалесни Америка бозорининг жуда истиқболли эканига ишонтиришга ҳаракат қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Суперкубок Марокашда ўтказилган эди.