Гризманн фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
Nov. 6, 2018, 10:52 a.m. 4456

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкинлигини тан олди.

«Бундеслига – жуда жозибали чемпионат, бу ерда жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш қилишади ва кўплаб гол уришади. Қачонлардир ўз кучимни бу турнирда синаб кўришим мумкин. Аммо, ҳозирча «Атлетико»да мени ҳамма нарса қониқтиради. Бу лойиҳа билан 100% боғланганман. Биз бир-биримизга ривожланишда ёрдам бермоқдамиз. Тарихни ёзмоқчимиз» – деб  27 ёшли франциялик сўзларини келтирмоқда Goal.

Қайд қилиш жоизки, Гризманн фаолиятининг барча қисмини Испанияда ўтказмоқда. У «Реал Сосьедад» клубида ҳам ўйнаган. «Атлетико» билан имзолаган шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.