Футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги ЖЧ финалида Ангола Туркияни мағлуб этди
Nov. 6, 2018, 2:59 a.m. 1984

Мексиканинг Сан-Хуан-де-лос-Лагос шаҳрида ташкиллаштирилган жаҳон чемпионатининг финалида туркиялик футболчилар Ангола терма жамоасига имкониятни бой беришди, деб ёзмоқда Анадўлу агентлиги.

Фото: Getty Images

Жаҳон кубоги финал баҳсида икки овертайм ҳам ғолибни аниқлаш учун етарли бўлмади ва пенальтилар баҳсида омад анголалик футболчилар тарафида бўлди — 4:5.

Фото: Anadolu

Бунгача 2007, 2010, 2012 ва 2014 йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатларида туркиялик футболчилар бронза медалига эга чиқишган эди. 2017 йилда ўзи мезбонлик қилган Европа чемпионатида Туркия ампутантлар терма жамоаси чемпион бўлишган.

Афсонавий мураббий Рустам Қориев ЖЧнинг учинчи олтин медали билан

Футбол буйича ампутантлар ўртасидаги жаҳон кубогида энг титутулли терма жамоа Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ҳисобланади. Футболчиларимиз уч бора — 2007, 2010 ва 2012 йилларда жаҳон чемпиони бўлишган.