«Эмполи» янги бош мураббийни тайинлади
Nov. 6, 2018, 10:57 p.m. 615

Италиялик мутахассис Жузеппе Якини «Эмполи» клубига бош мураббий қилиб тайинланди.

54 ёшли мутахассис бу лавозимда қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилган Аурелио Андреацолли ўрнини эгаллади. 

А Серия 11 туридан сўнг, «Эмполи» 6 очко билан чемпионат жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Якини мураббийлик фаолиятини 2001 йилда бошлаган ва «Пьяченца», «Кьево», «Сампдория», «Сиена», «Палермо», «Удинезе», «Сассуоло» клубларида ишлаган.