Пляж футболи. Бразилия - Испания ўйинини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради
Nov. 6, 2018, 5:54 p.m. 5142

Ўзбекистонлик ҳакамлар бир қатор халқаро мусобақаларга таклиф этиляпти ва ўша мусобақаларда муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, деб хабар беради ЎФА сайти.

Бу эса ФИФА ва ОФКнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Жумладан, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида ҳамюртимиз, пляж футболи ҳаками Бахтиёр Намозов ОФКнинг махсус совринига лойиқ деб топилганди.

Бу сафар Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича «Dubai Cup» Халқаро мусобақасидан таклиф олди. У бугун ушбу мусобақа доирасидаги Бразилия - Испания баҳсида бош ҳакам сифатида ишлайди.    

«Dubai Cup» Халқаро мусобақасида Испания ва Бразилиядан ташқари БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити ва АҚШ каби терма жамоалар қатнашмоқда.