«Бавария» ва «Наполи» бир футболчи учун курашади
Nov. 6, 2018, 8:24 p.m. 2172

«Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини топ-клубда давом эттириши мумкин.

Kicker хабарига кўра, қишда 20 ёшли футболчи учун «Бавария» ва «Наполи» клублари курашмоқчи. Унинг тахминий трансфер нархи 30 миллион еврога тенг.

Йович катта эҳтимол билан «Бавария»ни танлаши мумкин, чунки футболчи Германияда истиқомат қилмоқда ва Бундеслигада тўп тепиш тажрибасига эга.

Жорий мавсумда Йович «Айнтрахт» таркибида 13та ўйин ўтказиб, 9та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.