Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси Ўзбекистонга қарши ўйнамайди
Nov. 5, 2018, 11:15 a.m. 5281

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Жанубий Корея терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади. 

Кореяликлар бош мураббийи Паулу Бенту футболчини Австралия ва Ўзбекистонга қарши баҳсларга чақирмади. Бу «Тоттенҳэм» клуби билан Корея футбол ассоциацияси ўртасидаги келишувга асосан юз берди. Сон Ҳён Мин мажбурий ҳарбий хизматдан озод бўлиш учун август ойида ўтказилган Осиё ўйинларида иштирок этиб, бунга эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси 17 ноябрь куни Австралия, 20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Беллашувлар Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.