«Торино» дарвозабони мавсумда 5 та пенальтидан 4 тасини қайтаришга эришди
Nov. 5, 2018, 8:53 a.m. 1307

«Торино» дарвозабони Сальваторе Сиригу Италия чемпионатининг «Сампдория»га қарши баҳсида (4:1) пенальти зарбасини қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

31 ёшли италиялик посбон 65-дақиқада – ҳисоб 3:0 бўлиб турган вазиятда генуяликлар ҳужумчиси Фабио Куальярелланинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини муваффақиятли бартараф эта олди.

Эътиборлиси, Сиригу А Сериянинг жорий мавсумида ўз дарвозасига белгиланган 5 та пенальтидан 4 тасини қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Ушбу кўрсаткич бўйича у кучли бешлик чемпионатлари дарвозабонлари ичида етакчилик қилмоқда.