«Реал» мураббийлар штаби жамоанинг асосий муаммосини топди
Nov. 5, 2018, 11:19 p.m. 16221

Сантьяго Солари мураббийлар штаби «Реал» футболчиларининг жисмоний ҳолати маромида эмаслигини аниқлади.

Хулен Лопетегидан сўнг, жамоани қабул қилиб олган аргентиналик мутахассис бир неча машғулотлар ва тестлар натижасида шундай хулосага келган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла Лига 11-турида «Вальядолид»ни қийинчилик билан мағлуб этган ва ҳисобни фақат 83-дақиқага келиб очган эди.