Парагвай дербисида 14 ёшли футболчи гол урди
Nov. 5, 2018, 1:03 p.m. 3678

Парагвай чемпионатидан ўрин олган «Олимпия» ва «Серро Портеньо» клублари ўртасидаги ўйинда меҳмонларнинг 14 ёшли футболчиси Фернандо Овелар гол уришга муваффақ бўлди.

Ёш ҳужумчи дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, ўз имкониятидан унумли фойдаланди.

Дерби 2:2 ҳисобида якунланди. «Олимпия» 39 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда, «Серро Портеньо» 32 очко билан 2-ўринда боряпти.