«Милан»ни қўлга кирита олмаган юрист энди «Рома»га юзланди
Nov. 5, 2018, 6:58 p.m. 1931

Чехиялик ҳуқуқшунос Даниэль Кретинский «Рома»ни Жеймс Паллотта қўлидан сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

La Repubblica хабарида айтилишича, 43 ёшли бизнесменнинг бойлиги 2,2 миллиард еврога баҳоланади. У аввалроқ «Милан»ни 600 миллионга сотиб олмоқчи бўлган, аммо «россонери» акциялари назорат пакетига эгалик қилувчи Американинг Elliott Management фонди унга рад жавобини берган эди.

Манба маълумотига кўра, «Рома»нинг ҳозирги хўжайини америкалик Паллотта ҳам бунга кўнмаслиги эҳтимоли юқори.