«Лилль»нинг мавсумдаги энг маҳсулдор вингерига нақ 6 та гранд харидор
Nov. 5, 2018, 5:18 p.m. 4081

«Лилль»нинг ивуарлик вингери Николас Пепега Европанинг 6 та клубидан қизиқиш бор, деб хабар тарқатди Telefoot.

Манбанинг билдиришича, 23 ёшли футболчига «Бавария», «Боруссия Д», «Арсенал», «Челси», «Барселона» ва «Атлетико» клублари оғиз солмоқда. Унинг трансфер қиймати 50 млн еврога баҳоланяпти.

Пепе жорий мавсумда клубнинг 13 ўйинида майдонга тушиб, 8+7 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган. Унинг «Лилль» билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.