Италия футбол федерацияси президенти A ва B Серия иштирокчилари сонини тенглаштириш тарафдори
Nov. 5, 2018, 3:49 p.m. 563

Италия футболида ислоҳот ўтказиш, унга кўра А ва B Серияларида иштирокчи жамоалар сонини 20 тага етказиш керак, деган фикрни илгари сурди Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина.

«А ва B Серия чемпионатларида 20 тадан клуб қатнашишини кўзда тутувчи ислоҳотлар ғоясини амалга татбиқ этишимиз керак», - деб айтган Гравина.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда А Серияда 20 та, B Серияда 19 та жамоа иштирок этади. Шу йилга қадар қуйи лигада одатий тарзда 22 та клуб кураш олиб борган, бироқ ўтган мавсумда «Бари», «Авеллино» ва «Чезена» клублари банкрот деб эълон қилингач, вазият бироз ўзгарган. Ушбу 3 та клуб ўрнига қуйи лигадан 3 жамоа В Серияга кўтарилиши керак эди, аммо чемпионат раҳбарияти иштирокчилар сонини 22 тадан 19 тага туширишга, яъни таназзулга юз тутган клублар ўрнини янгилари билан тўлдирмасликка қарор қилган.