Ака-ука Азарларнинг мавсумдаги статистик кўрсаткичлари деярли бир хил
Nov. 5, 2018, 9:46 a.m. 5675

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби Германия чемпионатининг 10-турида «Фортуна»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Торган Азар дублга эришди (битта голни пенальтидан киритди), Йонас Ҳоффманн ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Эътиборлиси, клубнинг сўнгги 8 та голи айнан ушбу икки футболчи томонидан киритилди: уларнинг 4 таси Азар, қолган ярми Ҳоффманн номига ёзилган.

Торган кечаги дублидан сўнг чемпионат тўпурарлари баҳсига қўшилди. Бундеслиганинг 10 та туридан сўнг 4 футболчи ҳисобида 7 тадан гол бор:

Қўшимчасига, таъкидлаш жоизки, Азар «Боруссия М»нинг охирги 7 та ўйинидаги 10 та голида бевосита иштирок этди – 7 та гол ва 3 та ассист. Умуман, ушбу ҳужумчи «Челси»даги акаси Эден билан ички чемпионатларнинг ушбу мавсумида деярли бир хил статистик кўрсаткични қайд этмоқда:

Шу билан бирга, жамоанинг 21 ёшли хавбеки Флориан Нойҳаус Бундеслиганинг жорий мавсумдаги 10 та туридан барчасида иштирок этиб, 5 та голли пас узатганини ҳам эътироф этиш жоиз.

Яна таъкидлаш жоизки, Дитер Ҳеккинг қўл остидаги жамоа чемпионатнинг бу мавсумида ўз уйида ўтказган барча ўйинларда (5 та) ғалаба қозонган ягона клуб бўлиб турибди.

Гладбахликлар 11-турда «Вердер» меҳмони бўлади. Учрашув 10 ноябрь, шанба кунига белгиланган.