Бундеслига. «Боруссия М» аутсайдерни аяб ўтирмади, «Вердер»да яна мағлубият
Nov. 5, 2018, 9:23 a.m. 1543

Якшанбада бўлиб ўтган 2 та ўйин билан Германия Бундеслигасида 10-турга якун ясалди. Шу куни бунга қадар жадвалда тенг очко билан қўшни бўлиб келган икки жамоа – Менхенгладбахнинг «Боруссия» ва Бременнинг «Вердер» клублари ўз ўйинларини ўтказишди.

«Боруссия» ўз майдонида «Фортуна»ни қабул қилиб, жавобсиз 3 та киритди. «Вердер» эса сафарда «Майнц»дан мағлуб бўлди – 1:2.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда бременликлар ўз уйларида «Байер»га 2:6 ҳисобида таслим бўлишганди. Навбатдаги турда «Вердер» «Боруссия М»ни қабул қилади. Айни пайтда менхенгладбахликлар ҳисобида 20 очко бор - «Бавария» ҳам худди шунча. Икки клуб етакчи Дортмунднинг «Боруссия»сидан 4 очкога ортда қолмоқда.

11-турда Дортмундда «Боруссия» - «Бавария» қарама-қаршилиги кузатилади.

Германия чемпионати, 10-тур
4 ноябрь
Боруссия М – Фортуна 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 48, пенальти Азар, 2:0 – 67 Хофманн, 3:0 – 82 Азар.
Боруссия М – Зоммер, Ланг, Гинтер, Эльведи (Янчке, 46), Вендт, Штробль, Азар, Нойхаус, Хофманн (Штиндль, 85), Плеа, Раффаэл (Джонсон, 64).

Майнц – Вердер 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 25 Матета, 2:0 – 51 Гбамен, 2:1 – 78 Писарро.