«Бавария» етакчилари Ковачга қарши гуруҳ тузишган
Nov. 5, 2018, 5:59 p.m. 2385

«Бавария» етакчилари бош мураббий Нико Ковачнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти, деб хабар тарқатди Kicker.

Нашрнинг аниқлашича, Томас Мюллер, Матс Ҳуммельс, Арьен Роббен ва Франк Рибери бирлашган ҳолда хорватиялик мутахассисга қарши гуруҳ тузишган. Улар 47 ёшли мураббийни етарлича тажрибали деб ҳисоблашмаяпти ва уни жиддий қабул қилмай қўйишган. Футболчилар Ковачни «шунчаки яхши ўртоқ» сифатида кўришмоқда.

Қайд этиш ўринлики, мюнхенликлар аъзоларининг бош мураббийдан норозилиги ҳақида бир ой олдин ҳам маълумот тарқалган, ўшанда жамоанинг камида беш нафар футболчиси мураббийнинг ротация сиёсатидан норози экани айтилган эди.