«Зенит» ғалабали юришини давом эттириб, пешқадамликни мустаҳкамлади
Nov. 4, 2018, 6:59 p.m. 1036

Россия Премьер-Лигасининг 13-турида Петербургнинг «Зенит» клуби Грознийнинг «Ахмат» клубини қабул қилди. «Санкт-Петербург» стадионида кечган учрашув 1:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. 

Ўйиннинг 32-дақиқасида ўйин бош ҳаками Сергей Карасёв меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва «Зенит» ҳимоячиси Клаудио Маркизио ҳисобни очди. Бу «Зенит» учун жорий мавсумда Россия Премьер-Лигаси ўйинларида пенальтидан урилган илк гол бўлди. 84-дақиқада петербургликлар жамоаси хавбеки Леандро Паредес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Бу ғалабадан кейин «Зенит» 31 очко тўплаган ҳолда Россия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. Петербургликлар жамоасининг Россия Премьер-Лигаси турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиси «Локомотив» бўлиб турибди, амалдаги чемпионлар Сергей Семак шогирдларидан 7 очко ортда қолишган. «Ахмат» 16 очко билан 9-ўринда жойлашган.

Россия чемпионати
13-тур

Зенит – Ахмат 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 32, пенальти Маркизио.
Зенит – Лунев, Иванович, Маммана, Нету, Чернов, Маркизио (Ерохин, 62), Паредес, Мак (Дриусси, 62), Кузяев, Шатов (Анюков, 90), Дзюба.
Ахмат – Городов, Уциев, Семенов, Анхель, Плиев (Садаев, 88), Мохаммади, Раванелли, Думбия, Исмаэл, Митришев (Балай, 78), Иванов.
Огоҳлантиришлар: Раванелли (20), Паредес (69), Ерохин (79).
Четлатиш: Паредес (83).