Шомуродов Россия чемпионатида мавсумдаги илк голини нишонлади
Nov. 4, 2018, 8:45 p.m. 4663

Россия Премьер-Лигасининг 13-турида «Ростов» «Краснодар» меҳмони бўлди. «ФК Краснодар» стадионида кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйинда ҳисобни 6-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов очди, кейин эса «Краснодар» сафида Ари дубль қайд этиб, жамоасини олдинга бошлади. Аммо иккинчи бўлим охирларида ростовликлар ҳимоячиси Сверрир Ингасон ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.

Қайд этиш керакки, Шомуродов учун ўйиндаги гол унинг мавсумдаги илк голи бўлди. Ҳужумчи жорий мавсумдаги 10 ўйинда иштирок этган ва бу ўйинларда унга асосан иккинчи бўлим охирида имконият берилаётганди.

Бугунги дурангдан кейин «Краснодар» 23 очкоси билан Россия Премьер-Лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда қолди, «Ростов» 22 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Кейинги турда «Ростов» «Динамо»ни қабул қилади, «Краснодар» Красноярсда «Енисей» меҳмони бўлади. Ўйинлар мос равишда 10 ва 11 ноябрь кунларида ўтказилади.

Россия чемпионати
13-тур
Краснодар – Ростов 2:2
(1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 7 Шомуродов, 1:1 – 16 Ари, 2:1 – 72 Ари, 2:2 – 81 Ингасон.
Краснодар – Синицын, Петров, Спайич, Мартинович, Стоцкий, Перейра (Куэва, 66), Каборе, Классон, Газинский, Вандерсон (Рамирес, 87), Ари (Игнатьев, 77).
Ростов – Песьяков, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Сигурдссон, Юсупов, Щадин, Гулиев (Зуев, 65), Гацкан, Сигурдарсон (Ионов, 63), Шомуродов (Кьяртанссон, 77).
Огоҳлантиришлар: Перейра (56), Стоцкий (90), Паршивлюк (90).