Роналду ва Роналдо ўзаро таққосланди
Nov. 4, 2018, 10:25 a.m. 13730

Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бўлган Криштиану Роналду ва бразилиялик собиқ футболчи Роналдонинг ўйинини таққослади. 

“Криштиану жуда кўп гол уришга қодир. Иккала ҳужумчи ҳам яхши таассурот қолдиради. Улар кўп гол кафолатлайдилар. Ягона қилинадиган иш – уларга пас етказиб беришдир. Қолган барчасини ўзлари уддалайдилар. Бироқ Роналдо жарима майдончасида яхшироқ ўйнаган, деб ҳисоблайман”, деб айтган Фигу ва икки футболчидан бразилияликни танлаган бўлишини қўшимча қилган.

Фигу ўз вақтида иккала футболчи билан ҳам бирга тўп сурган. У “Реал”да Роналдо билан, терма жамоада эса Роналду билан бирга ўйнаган.

Роналдо ҳам, Роналду ҳам Мадриднинг “Реал”ида тўп сурган. Бразилиялик “қаймоқранглилар” билан Испания чемпиони бўлган, Бразилия терма жамоаси сафида эса 1994 ва 2002 йилларда жаҳон чемпионатини ютган. 

Португалиялик “Реал”да 2009 йилдан бошлаб тўп сурган ва клубнинг энг яхши тўпурарига айланган. У клуб таркибида Чемпионлар лигасини 4 марта ютишга муваффақ бўлган.