«Монако» яна ютқазди. Жамоа 50 йиллик тарихдаги энг ёмон натижани қайд этмоқда
Nov. 4, 2018, 11 a.m. 1691

«Монако» Франция чемпионатининг 12-турида «Реймс»га ютқазди. Реймсдаги «Огюст Делоне II» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 24-дақиқада Матьё Кафаро томонидан урилди. Иккинчи бўлим бошида Жака Алаиксис Ромао четлатилиши оқибатида «Реймс» камчилик бўлиб қолди, аммо 71-дақиқада меҳмонлар ҳам 10 киши бўлиб қолишди, Пелега иккинчи сариқ карточка кўрсатилди.

Шу тариқа, «Монако»нинг барча турнирлар доирасидаги ғалабасиз серияси 14 ўйинга етди, жамоа Лига 1 турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Қайд этиш керакки, бу монегаскликлар жамоасининг кейинги 50 йиллик тарихидаги энг ёмон натижадир. 

1968 йил сентябридан 1969 йил январига қадар «Монако» қаторасига 16 ўйинда ғалаба қозона олмаган. 

«Монако»нинг жорий мавсумдаги ягона ғалабаси 11 август куни чемпионатнинг 1-турида «Нант»га қарши ўйинда кузатилган (3:1). 

Тур доирасидаги бошқа учрашувларда «Ницца» «Амьен»ни енгди (1:0), «Кан» «Ренн»га ютқазди (1:2), «Ним» «Дижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0), «Страсбург» ва «Тулуза» дуранг ўйнади (1:1).

Франция чемпионати
12-тур
Реймс – Монако 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 24 Кафаро.
Реймс – Менди, Фоке, Энгельс, Абдельхамид, Конан, Ромао, Шавалерен, Уден (Диа, 67), Мартен (Фонтен, 55), Кафаро (Думбия, 85), Чаваррия.
Монако – Бенальо, Глик, Жемерсон, Туре, Хенрихс, Тилеманс (Пеле, 46), Аит-Беннассер, Шадли, Диоп (Грансир, 61), Головин, Силла (Фалькао, 46).
Огоҳлантиришлар: Пеле (58), Грансир (88).
Четлатишлар: Ромао (49), Пеле (71).