Мессига «Барселона»да 3 футболчининг ўйини ёқмаяпти
Nov. 4, 2018, 7:11 p.m. 25540

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг 3 футболчиси ўйинидан қаттиқ норози. Маҳаллий нашр маълумотига кўра, булар ҳимоячи Серхио Роберто, яримҳимоячи Рафинья Алькантара ва ҳужумчи Усмон Дембеледир.

Don Balon нашри маълумотига кўра, аргентиналик футболчи ўз норозилиги ҳақида жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальвердега ҳам маълум қилган. У бу футболчилар жамоа ўйинини ортга тортмоқда деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи «Барселона» сафида 12 учрашувда майдонга тушиб, 12 гол урган ва 6 голга узатма берган. У жамоасининг охирги уч ўйинини, жумладан «Реал»га қарши эл-класико баҳсини қўлини синдириб қўйгани учун ўтказиб юборди.