Football Leaks маълумот сиздиришда давом этади. ЕЧЛнинг кўп карра ғолиби допингдан фойдаланган бўлиши мумкин
Nov. 4, 2018, 3:16 p.m. 7324

Football Leaks футболдаги қинғирликлар бўйича маълумотларни ошкор қилишда давом этади.

l’Espresso нашри тадқиқотчиларнинг навбатдаги материаллари анонсидан хабар топган.

Якшанба куни эълон қилинадиган маълумотларда Европа Чемпионлар лигасида бир неча бор ғолиб чиққан клуб допингдан фойдалангани ҳақида айтилиши кутилмоқда.

Шунингдек, УЕФА «Интер» ва «Милан»га молиявий фэйр-плей бўйича айрича муносабатда бўлгани, «Манчестер Сити» раҳбарияти Роберто Манчинининг маошини «Ал-Жазира» ва офшор орқали тўлагани ҳақида маълумотлар тарқалган.