Роналду севимли ишидан маҳрум бўлиши мумкин
Nov. 3, 2018, 6:09 p.m. 16840

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жарима зарбаларини тепмайдиган бўлди.

Бош мураббий Массимилиано Аллегри кейинги ўйинлардан бошлаб, португалиялик бу ишни қилмаслигини айтди.

«Роналду — ақлли йигит. У Пьянич ва Дибала жарима зарбаларини зўр тепувчи футболчилар эканини билади. Роналду узоқ масофалардан белгиланган жарима зарбаларини амалга ошириш мумкин. Аммо жарима майдони яқинидаги зарбаларни Дибала ва Пьянич тепади», — деб Аллегри сўзларини келтирмоқда Calciomercato.

Криштиану Роналду «Реал» клубида деярли барча жарима зарбаларини тепар эди.