ОЧЛ. «Кашима Антлерс» дастлабки финалда ишончли ғалаба қозонди
Nov. 3, 2018, 12:54 p.m. 3057

Осиё Чемпионлар Лигасида финалнинг илк ўйини ўтказилди.

Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби ўз майдонида Эроннинг «Персеполис» клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Голлар Силва ва Серхио ҳисобига ёзилди.

Жавоб баҳси 10 ноябрь куни Теҳронда ўтказилади.

ОЧЛ
Финал, дастлабки ўйин 
3 ноябрь
Кашима Антлерс (Япония) - Персеполис (Эрон) 2:0
Голлар: Силва (58), Серхио (70)