Неймар Франция чемпионатида ажойиб статистикани намойиш қиляпти
Nov. 3, 2018, 12:43 p.m. 4416

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати 12-туридан ўрин олган «Лилль»га (2:1) қарши ўйинда майдонга тушди.

Бу бразилиялик футболчи учун Лига 1 турниридаги 30-ўйин бўлди. Неймар ўтган йили ёзидан бери «ПСЖ» шарафини ҳимоя қиляпти.

Қайд қилиш жоизки, бу ўйинларда у 28та гол уриб, 17та голга ҳаммуаллифлик қилган, яъни 45та голда иштирок этган.

Неймарнинг трансфер нархи 222 миллион еврога тенг.