Истанбул дербисида оммавий муштлашув юз берди
Nov. 3, 2018, 9:36 p.m. 10891

2 ноябрь куни Туркия чемпионати Истанбул дербисида «Фенербахче» ва «Галатасарой» клублари беллашди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Беллашувдан сўнг футболчилар бир-бирини қутлаш ўрнига, оммавий муштлашувда иштирок этишди. Ўйинда 2-голни урган «Фенер» яримҳимоячиси Жаилсоннинг ҳатти-ҳаракатлари рақибларга ёқмади ва улар кўпчилик бўлиб, унга ташланишди. Футболчи уларнинг таъқибидан қочиб, кийиниш хонасига яширинишга мажбур бўлди.

Бунгача Жаилсон, ҳужумчи Солдадо ва «Галатасарой» футболчиси Ндиайе қизил картага лойиқ кўрилганди.

Айни пайтда Туркия чемпионатида «Истанбул ББ» пешқадамлик қилмоқда. «Галатасарой» иккинчи, «Фенербахче» 15-ўринни эгаллаб турибди.