Инфантино коррупция айбловларига жавоб берди
Nov. 3, 2018, 12:28 p.m. 2835

ФИФА президенти Жанни Инфантино УЕФА раҳбари бўлиб ишлаган пайтида ноқонуний ҳаракатларни амалга оширгани ҳақидаги айбловларга жавоб берди.

«Яхши ишни амалга ошириш учун, ўзгариш, олдинга интилиш ва одамларни бирлаштириш жуда қийин бўлади. ФИФА ташкилотида ўтказган ислоҳотларимизни ҳисобга оладиган бўлсак, менга қаршилик қилувчиларга дуч келишим аниқ эди. Айниқса, шу тизим орқали, уялмасдан, катта маблағларни ўзлаштириб юрган одамлар менга қаршилик қилмоқда.  

Мен диққат-эътиборимни бутун дунёда футболни яхшилаш ва ривожлантиришга қаратганман, шу туфайли, раҳбар қилиб сайланганман. Бугунги кунга келиб, бу вазифани бажариш учун қатъий бел боғлаганман», – деди Инфантино.

Аввалроқ, «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клублари ФИФА президенти Жанни Инфантино ёрдамида молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун бериладиган жазодан қутулиб қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.